20 мингдан зиёд қозоғистонлик оила давлат кўмагини олди

20 мингдан зиёд қозоғистонлик оила давлат кўмагини олди

20 мингдан ортиқ қозоғистонлик оила тошқин туфайли давлат кўмагини олди. Бир марталик компенсация тахминан 7 ярим миллиардни ташкил қилган, дея хабар тарқатди Ҳукумат матбуот хизмати. Жабр кўрганларга зарарни қоплаб бериш тадбирлари Давлат раҳбари топшириқларини рўёбга чиқариш доирасида ўтказилмоқа ва Вазирлар Маҳкамасининг қатъий назоратида турибди. 130 та оилага тошқин заҳмат етказган тураржойлар ўрнига уй ва хонадонлар берилди. 4 та вилоятда – Ақтўбе, Қўстанай, Шимолий Қозоғистон ва Павлодарда 239 та янги уй-жой қурилиши кетяпти. Яшаш уйларини таъмирлаш ва тиклашга муҳтож бўлганларга 710 миллион тенгедан кўпроқ маблағ тўлаб берилган. Таъкидлаймиз, тошқиндан жарбланган минтақаларда  10 мингга яқин уй ҳолати ўрганилган бўлиб, ҳозиргача 7 ярим мингта объект баҳоланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.