Ёшлар – бугунги Қозоғистон тимсоли

Жасурлик, тадбиркорлик ва топқирлик каби фазилатлар бугунги Қозоғистон ёшларига хосдир. Янги авлоднинг ёрқин вакилларидан бири - Қиран Талапбек. Йигирма уч ёшга тўлган бу йигит видеооператор ва режиссёр сифатида танилган. Ёш иқтидор соҳиби «Хоббингизни даромад келтирадиган бизнесга айлантиринг, шунда ҳеч қачон ютқазмайсиз» шиори остида яшайди. 15 ёшида Қиран молиявий мустақилликка эришган. Ҳаётдаги муваффақиятлар мунтазам меҳнат туфайли келишини яхши билади.

ҚИРАН ТАЛАПБЕК, РЕЖИССЁР:

- Муваффақият дарров келмайди. Унга эришиш учун кўп ишлаш зарур. Одамлар менинг меҳнатимни 52-роликдан кейингина муносиб баҳолади. Унгача натижа ва ижобий баҳо бериш ҳоллари бўлмаса ҳам тинмасдан меҳнат қилдим. 52-видео «кўзга тушди». Одамлар дарҳол бошқа ишларимни ҳам кўра бошлади.  Ва уларни юқори баҳолади. Шу тариқа, ҳар қандай меҳнат эрта ё индин баҳосини топади. Муҳими – мунтазам ишлаш.

Рафаэль Фатхельянов ҳам Қираннинг фикрини маъқуллайди. У ўз карьерасини батутчи акробат сифатида бошлади, ҳозир эса Дю Солей афсонавий цирки артисти. Тўғри, пандемия туфайли сўнгги олти ой давомида цирк ишламади, йигит ватанига қайтди ва ўз бизнесини очди. Бекор ўтириш унга тўғри келмайди.

РАФАЭЛЬ ФАТХЕЛЬЯНОВ, DU SOLEIL ЦИРКИ АРТИСТИ:

14 мартдан буён мен Қозоғистондаман. Унгача умр бўйи спорт билан шуғулланганман. Қозоғистонга келганимда бир муддат нима билан шуғулланишни билмай юрдим. Сўнгра, ҳеч нарсага эътибор бермай, емакхона очдим. Кейин хаёлимга яна бир қанча ғоялар келди, бу лойиҳалар очилиш арафасида. Ёшларга айтишни истаган энг асосий маслаҳатим – ҳеч қачон мағлубиятга бош эгмаслик керак, чунки ҳаёт давом этади.

Бугунги кунда ёш авлод муваффақиятлари навқирон ва мустақил республикамиз обрўйини кўтаради.