Мамлакатнинг бош шаҳрининг амалий ва инвестициявий туристик салоҳиятини ривожлантириш учун янги имкониятлар. Нур-Султонда Бирлашган Араб Амирликларининг етакчи туркомпаниялари билан шериклик борасида меморандум имзоланди. Қозоғистон томони вакиллари айтишича, ушбу ҳужжат ўзида узоқ муддатли стратегик мақсадларни жамлаган. Бу – инвесторларни жалб қилиш, йирик халқаро форум ва учрашувлар ўтказиш, шунингдек, Амирликдаги амалий тадбирлар ташкилотчилари билан шериклик муносабатларини йўлга қўйиш. Бу барчаси, дейди мутахассислар, пандемия вақтида жабр кўрган туристик соҳани қайта тиклашни фаоллаштиришда ёрдам беради.
Жалғас Молжигит, «Astana Invest» бошқарув раиси ўринбосари:
– Ушбу делегация мақсадларидан бири – Нур-Султон шаҳрининг туристик потенциали билан танишиш, шунингдек, пойтахтимизнинг халқаро тадбирлар, конгресс, кўргазма, спорт тадбирларини ташкил этиш борасидаги бор имкониятларини ўрганиш. Келишув ҳамкорликда туризмни ривожлантиришни, шунингдек, пойтахтни амалий туризмнинг хориждаги, хусусан, Форс қўлтиғидаги туристик дестинацияси, майс-дестинацияси сифатида илгари суришни кўзда тутади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси