КВИ юқтирганлар сони ошмоқда

КВИ юқтирганлар сони ошмоқда

Сўнгги кеча-кундузда 1 минг 186 нафар қозоғистонликда ковид ташхиси тасдиқланди. Пойтахт ва Алмати шаҳарлари пешқадамлигича қоляпти. Уларнинг ҳар бирида 300 дан зиёд бемор аниқланди. Аниқроғи, Алматида 318, Нур-Султонда 307 та янги ҳолат қайд этилди. Қарағанди вилоятида ПЗР-тест 100 нафар одамда ижобий натижа берди.Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, жами 19 минг 871 нафар фуқаро КВИдан даволанмоқда, шундан беш ярим минг нафари - стационарларда.

Қозоғистонда ҳам вакцинация электрон паспорти жорий этилади

Эслатамиз, республикада аҳолини эмлаш ишлари давом этяпти.83 минг нафардан зиёд ватандошимиз коронавирусга қарши вакцина олди.  COVID-19 га қарши вакцина олганлар учун электронпаспорт жорий этилди. eGov mobile базасида танишиш мумкин бўлган ҳужжатда эмланган сана, жой ва ишлатилган препарат ҳақида маълумот бор. Маълумотлар QR-код ёрдамида ўқилиши мумкин.Ҳозирча улар икки тилда – қозоқча ва русча берилади. Тез кунларда унга инглизча ҳам қўшилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси