Парталар кутяпти. Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов бугун маълум қилишича, қозоғистонлик ўқувчилар 1 сентябрдан бошлаб анъанавий форматда таълим ола бошлайди. Вазир таъкидлашича, таълим жараёни хавфли вирус билан тўқнашганлар учун ташкил қилинади.
Асхат Аймағамбетов, Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазири:
- Коронавирус юқтирган ёки ота-онаси шу хасталик билан оғриганлар вақтинча масофадан туриб ўқийди. Биз бу ишни ташкил қиламиз. Болалар боғчалари ҳам одатдаги тартибда, 20-25 боладан иборат гуруҳлар шаклда ишлайди. Коллеж ва олий ўқув юртлари талабалари ҳам оффлайн ўқийди.
Шу кунларда республика умумтаълим мактабларида ўқув йилини бошлаш учун охирги тайёргарлик ишлари давом этяпти. Масалан, Чимкентдаги мазкур мактабда кабинетлар янгиланди, санитария назорати кучайтирилди. Энди билимлар сари йўл термометр, қиёфани аниқловчи турникет ва “Ашиқ” иловаси орқали ўтади. Ўқитувчилар ва ота-оналар мақоми мунтазам текширилади.
Жанар Нисанбаева, Чимкент шаҳридаги 24-мактаб-лицей директори:
- Кираверишда ҳаммани ҳамшира кутиб олади. Ўқувчи, ўқитувчи, ота-оналарнинг тана ҳарорати ўлчанади, «Ашиқ» орқали мақомини текширилади. Шундай мураккаб даврда мактаб ишлашга тайёрлигини бемалол айта оламан.
Таъкидлаш жоизки, фақат вакцина олган ўқитувчилар мактабга киритилади. Шу кунгача педагогларнинг 93 фоизи эмланди.