Пойтахт тадбиркорлари ўз лойиҳаси учун давлатдан ёрдам олиши мумкин. Астанада янги бизнес ғояларни рўёбга чиқариш учун беш миллион тенге миқдорида грантлар берилади. Сўнгги уч йил давомида иш бошлаган, иқтисодиётнинг республика рўйхатига киритилган устувор йўналишларида иш олиб бораётган якка тадбиркорлар ва ижтимоий тадбиркорлик субъектлари танловда иштирок этиш учун ариза топшира олади. Инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш шаҳар бошқармаси берган маълумотга кўра, ҳужжатлар онлайн тартибда махсус майдончада қабул қилинади.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.