Франция Қозоғистоннинг асосий стратегик ҳамкорларидан бири. Икки давлат ўртасидаги товар айланмаси йил бошидан буён 12,2 фоизга ошди. Мамлакатлар қишлоқ хўжалиги, атом саноати, таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш ва банк соҳасида биргаликда иш юритади. Транспорт машинасозлиги, қурилиш материаллари, медикаментлар, озиқ-овқат саноатида қатор қўшма корхоналар фаолият юритмоқда. Энергетика ва космос соҳаларида, қайта тикланувчи энергетика, инфратузилмаларни ривожлантириш, Smart City бўйича лойиҳалар биргаликда рўёбга чиқариляпти. Томонлар инвестициявий ҳамкорлик, транспорт инфратузилмаларида қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаришдан манфаатдор.
Айгул Қуспан, Парламент Мажилиси депутати, қозоғистоннинг бельгия қироллигидаги собиқ элчиси:
- Каспий денгизи орқали Ақтау ва Қуриқ портларидан Бокуга, сўнгра Туркия ва Европа давлатларига олиб чиқувчи янги йўналиш бор. Портларимизни модернизациялаш ва жиҳозлаш, паромлар билан таъминлаш учун кўп миқдорда инвестиция зарур. Озарбайжон имкон қадар кўпроқ юк қабул қилишга тайёрлигидан бохабарман. Французлар ва бошқа ҳамкорлар ёрдамида биз бу йўналишни қисқа муддатда йўлга қўя олишимизга умид билдираман.
Франциядан Қозоғистон иқтисодиётига кириб келаётган бевосита инвестицияларга келсак, сўнгги 15 йил ичида бу рақам 17 миллиард долларга етди.
Абдумалик Сарманов таржимаси