Жорий йилда Қозоғистонда 158 та лойиҳа ишга туширилиши кутиляпти. Улардан ҳаммаси қайта ишлаш саноати йўналишида. Натижада 16 мингта янги иш ўрни яратилади. Экспортга йўналтирилган, импорт ўрнини босувчи корхоналарни Қозоғистон Тараққиёт Банки, Саноатни ривожлантириш жамғармаси молиялаштиради. Йирик бизнес ҳам, ўрта ва кичик корхоналар ҳам давлат ёрдамини олади, дея маълум қилди Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги.
Абдумалик Сарманов таржимаси.