Қозоғистон жамғарма бозорида хусусий инвесторлар сони ортиб бормоқда. Октябрь ойида яна 8 минг нафардан зиёд жисмоний шахслар Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ўз ҳисобини очди. Йил бошидан буён бу йўналишда иш бошлаганлар умумий сони 73 ярим мингга етди. Бу эса 2020 йилдагидан 3 марта кўп. Таъкидлаш лозимки, 15 ноябрь куни янги сектор - KASE Globalда хорижий қимматли қоғозлар билан савдо қилиш имконияти яратилади. Унга биринчи босқичда Америка акциялари қўйилади. Жами, 27 та жаҳонга таниқли компаниялар акциялари қўйилади.Экспертлар фикрича, халқаро бозорда харидоргир акциялар кўпроқ инвесторларни жалб этади.
Наталья Хорошевская, KASE бошқаруви раиси ўринбосари:
- Биз учун бозорда инвесторлар, шу жумладан, чакана ишлайдиганлар имкон қадар кўп бўлгани маъқулроқ. Шу билан бирга бозор тобора кенгайиб бораётганлиги, сармоячилар фаоллиги ошаётганини кўриб, бу ишга иштиёқ кучаяди. Биз кўзда тутган асосий мақсад эса битта: инвесторларни жалб этиш, уларга савдо учун зарур воситаларни тақдим қилиш. Имкон қадар кўп Қозоғистон компаниялари жамғарма бозорига келиши, IPO ва қимматли қарз қоғозлари орқали эркин маблағ жалб этишига эришишимиз зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси