Жамоат палатаси ташкил қилинади

Жамоат палатаси ташкил қилинади

Қозоғистонда ҳокимият ва жамиятни бир-бирига яқинлаштиришга мўлжалланган яна бир мулоқот майдончаси ташкил этилади. Бугун Парламент қуйи палатаси депутатлари Мажилис қошида Жамоат палатаси ташкил этиш ғоясини маъқуллади. Ушбу ташкилот очиқ мулоқот маданиятини шакллантиришга хизмат қилиши, жамоат ташкилотлари, экспертлар ва фаоллар фикрини ҳисобга олишга ёрдамлашиши лозим. Унда турли қонун лойиҳалари жамоатчилик экспертизасидан ўтказилади, мустақил хулосалар чиқарилади. Умуман олганда, палата таркиби мунтазам янгиланиб туради.

Ерлан Қўшанов, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси раиси:

- Жамоат палатасининг асосий мақсади – жамият эътиборидаги энг долзарб, халқ ичида шов-шувга сабаб бўладиган масалаларни биринчи навбатда кўриб чиқишдан иборат. Тортишувларга олиб келиши мумкин бўлган муаммолар муҳокамасида минтақалардаги жамоат кенгашлари ҳам видеоалоқа орқали иштирок этади. Шу тариқа маҳаллий аҳоли фикрини ўрганамиз. Палата таркиби мунтазам янгиланиб туради. Унинг ишида асосан депутатлар эмас, жамоат фаоллари иштирок этади. Балки уларни конструктив мухолифат, деб атармиз, уларни жалб этамиз. Шунингдек, ноҳукумат ташкилотларни ҳам чақирамиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.