eGov.kz портали ишга тушганига 20 йил тўлди. Ўтган давр мобайнида сервис ахборот тизимидан тўлақонли экотизимгача бўлган йўлни босиб ўтди. Унга Ҳукумат маълумотлар базаси, идоралар ахборот тизимлари киради. Портал фаол ривожланди, унинг мобил иловаси яратилди. Айни вақтда, Smart Bridge, Smart Data Ukimet ва eGov Business каби лойиҳалар вужудга келди. Бугунги кунда унда 15 миллион нафар фойдаланувчи рўйхатга олинган, кўрсатилган хизматлар умумий сони ярим миллиарддан ошди. Кўрсатилаётган 1 минг 300 та давлат хизматининг 90 фоизидан онлайн-форматда ҳам фойдаланиш мумкин. Миллий тизим самарадорлиги халқаро даражада тан олинди. Қозоғистон ўтказилган БМТ рейтингидаги бир юз тўқсон учта давлат ичида 24-ўринга чиқди. Онлайн хизматлар индекси бўйича эса пешқадам ўнликка кирди.
Шинғис Ўразалимов, Egov Development бўйича «НИТ» ҲЖ бошқаруви раиси ўринбосари:
– Порталда энг кўп талаб қилинган хизматлар: пенсия чегрмалари ҳақида
маълумотнома, поликлиникада рўйхатга киритиш, кўчмас мулк мавжудлиги тўғрисида маълумотнома олиш. Ҳозир eGov 3.0 устида фаол иш давом этяпти. Жорий йил бошида электрон ҳукумат модернизация шлюзи ишга тушади, бу эса унинг ўтказиш қувватини оширади. Натижада, барча давлат сервислари ва хизматлари
фойдаланувчилар учун ишлаши жадаллашади. Биз электрон ҳукумат порталидан фойдаланувчиларга
қулай шаклда хизмат кўрсатилиши учун янги дизайн тизими яратяпмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

