Инсоният тарихидаги дастлабки киноэкипаж Бойқўнғир космодромидан парвоз қилди. "Союз МС-19" кемаси космонавт Антон ШкАплеров, актриса Юлия ПересИльд ва режиссёр Клим ШипЕнкони Халқаро космик станцияга етказди. Парвоз 3 соат 27 минут давом этди. Космик кема станцияга катта тезликда учиб борди. Экипаж станция бортига кириб борди. Бу ерда космонавт ҳаётини сақлаб қолиш учун орбитага чиққан врач аёл ҳақидаги фильм эпизодлари суратга олинади. Актёрлар космосда 12 кун қолади. Киноэкипаж май ойидан буён махсус марказда тайёргарлик кўрганди. Космонавтлар 17 октябрда ерга қайтиши режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси