Қозоғистонда санъат рақамлаштирилади

Қозоғистонда санъат рақамлаштирилади

Қозоғистонда юртдош мусаввирлар асарларини рақамлаштириш имконияини берувчи арт-майдонча яратилди. Бу эса уларни дунё бўйлаб сотиш имкониятини кенгайтиради. Бундай стартап яратиш фикри Швейцариялик бизнесмен Глеб Штрайбга тегишли. Шуни ҳам айтиш керакки,  унинг фаолият доираси санъат дунёси билан боғлиқ бўлмаган. Юртимиз мўйқалам усталари ижоди унинг ана шундай ўзига хос арт-лойиҳа яратишга илҳомлантирди. Мухбиримиз Айгерим Акимжанова тафсилотларни ҳикоя қилади.

Қозоғистон – иқтидорлар манбаси. Мамлакатда ижодий иқтидори бетакрор, дастхати беназир бўлган рассомлар кўп. Глеб Штрайб таъкидлашича, айнна шу нарса Қозоғистон мўйқалам соҳиблари ижодини жаҳон бўйлаб намойиш этиш имкониятини берувчи илова яратиш фикри туғилишига сабаб бўлган. Илова ёрдамида уларни дунё танийди. Ҳозир арт-майдонча 100 дан зиёд рассомни бирлаштирган, унда мингтага яқин асар жамланган. Бу рақам кун сайин ўсиб бормоқда.

ГЛЕБ ШТРАЙБ, АРТ-ЛОЙИҲА МУАЛЛИФИ ВА АСОСЧИСИ:

- Мақсадимиз – Қозоғистондаги барча – уй бекаларидан тортиб, машҳур мусаввирларгача бўлган рассомлар ижодини жамлашдан иборат. Ҳозир жаҳонда ҳам, Қозоғистон ичида ҳам чекловлар йўқ. Фақат муаллифлар “Картинамни қандай топиб олишади?” деб сўрашади. Апрель ойидан бошлаб биз ривожлана бошлаймиз. Бизда жамоалар бор. Улар узоқ ва яқин хориждан буюртмалар ола бошлайди.

Лойиҳа Алматида офис очишдан ишга киришди. Бир ойдан кейин пойтахтда ҳам фаолият юрита бошлайди. Глеб Штрайб айти, дизайн, фотограф, маркетолог ва бошқалардан иборат жамоа тузди. Улар биргаликда лойиҳани аввал Қозоғистонда, кейин жаҳон бўйича масштаблаши мумкин. Рассомлар эса бу майдончада рўйхатдан ўтади, профессионал мутахассислар жамоаси хизматидан фойдаланади.  Асель Сабиржанқизи «Ассоль» тахаллуси билан ижодкорлар орасида кенг обрў қозонган. У ҳамкорликнинг фойдасини юқори баҳолаяпти. У қаламда скетчинг яратишдан мойбўёқда гиперреалистик асарларгача бўлган полотналар чизади. Уларга талаб катта. Фақат сотиш учун ҳам вақт керак. Лекин ҳаммада ҳам бундай уқув йўқ, дейди рассом.

АСЕЛЬ САБИРЖАНҚИЗИ, РАССОМ:

- Биринчидан, тайёр бўлган барча ишларим яққол кўриниб турадиган сайт мавжудлиги менга қулай. Шунингдек, нархлар ҳам кўрсатилган. Мижозларимга уни жўнатишим мумкин. У ҳатто алоқа боғламаган ҳолда истаган картинасини танлай олади. Илова орқали мижозлар ва картиналар бўйича таклифлар ҳам келади. Логистика билан ҳам ёрдамлашади, яъни, картинани ўзлари олиб, қутига солишади ва мижозга йўллашади. Мен эса фақат ижод билан шуғулланаман, бу жуда қулай. 

Илованинг ишлаш тартиби оддий. Маркет-плейсга қўйилган картиналар жанри, мавзуси, дапври ва муаллифларига кўра бўлинган. Ҳар бирининг ўз саҳифаси бор. Санъатшунослар жамоаси энг иқтидорли рассом ва усталарни саралаб олади. Исталган дид ва ҳамёнга мўлжалланган асарларни дунёнинг исталган нуқтасида бўлган мижозлар битта тугмачани босиб ёки QR-код орқали харид қилиши мумкин. 

Абдумалик Сарманов таржимаси