Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича жаҳон рейтингида Қозоғистон бироз юқорига кўтарилди. Мамлакат 113 та давлат орасида 32-ўринни эгаллади. Global Food Security Indexга кўра, республика Россия, Беларусь, Озарбайжон ва Ўзбекистондан юқорида. Аналитиклар таъкидлашича, мамлакатда фуқароларни нархи ва сифати кўнгилдагидек озиқ-овқат билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар туфайли индексда унинг даражаси кўтарилган. Ушбу классификацияга кўра, Қозоғистон Хитой, Австралия, Европа ва Шимолий Америка давлатлари билан бирга учинчи, озиқ-овқат таъминоти яхши бўлган давлатлар қаторига киритилган. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон товарларнинг ўн гуруҳини тўла таъминлай олади. Улар орасида ун, ёрмалар, сут, гўшт, туз, ўсимлик ёғи ва бошқа маҳсулотлар асосий қисмни ташкил қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси