Ягона давлат шаҳарсозлик кадастри жорий этилади

Ягона давлат шаҳарсозлик кадастри жорий этилади

Қозоғистонда Ягона давлат шаҳарсозлик кадастри жорий этилади. Тизим шаҳарлар ҳудудида сифатсиз ва тартибсиз қурилишлар амалга оширилишига чек қўяди. Бўш ер участкалари ва инфратузилма тармоқлари рақамлаб чиқилади, ҳар бири интерфаол харитага киритилади. Автоматлашган рақамли тизим бош режа, иншоотлар, муҳандислик тармоқлари, аҳоли манзилгоҳлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш имкониятини беради. Маълумотлар рақамланиши корхоналар ва фуқароларнинг муҳандислик ҳамда коммунал таъминот манбаларига қисқа муддатда уланишига имконият яратади. Режага мувофиқ, шаҳарсозлик кадастри 2023 йил охиригача жорий этилади. 2024 йилда минтақа тармоқлари инвентаризацияси 100 фоизга етади.

Қаирбек Ўскенбаев, Қозоғистон Республикаси саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири:

- Бундай унификацияланиш ИИНга ўхшаш бўлади, давлат режасига мувофиқ меъморий-режа топшириқлари бериш, эскиз лойиҳа ва батафсил режалаштириш деталларини инсон иштирокисиз тизимга мувофиқлаштиришга замин ҳозирлайди. Шунингдек, ер участкалари кўрсатилган мақсадига мувофиқ фойдаланилиши текширувини осонлаштиради.

Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси бош вазири:

- Бундай чора-тадбирлар лойиҳа ишларида маблағ тежалишига ва қурилиш талабларига риоя этилишига олиб келади. Интерфаол хариталар бўш участка ва инфратузилмалар бўйича маълумот олиш имконини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси