Қозоғистондаги Қарақабақ шаҳри харобаларидан Византия, Ҳиндистон, Рим, Эрон ва Хитой билан алоқалар ўрнатилганини исботловчи асори-атиқалар топилди. Ққазиш ишлари давомида қадимий тангалар, муҳрлар, кулолчилик буюмлари олинди. Археологлар кўҳна порт ўрнини аниқлашга муваффақ бўлди.
Андрей Астафьев, археолог:
- Қарақабақдан 150 тага яқин танга топилди. Улар асосан Парфия подшолиги, Хоразм, Сўғдиёна, Хитойда зарб этилган. Бу топилмалар Манғистау қадимий халқаро савдо йўлларининг бир қисми бўлганини кўрсатади. Бу эса ўта муҳим, қимматли маълумот.
Манғистау ҳудудида бу қадимий шаҳар тахминан икки минг йиллик тарихга эга. Қарақабақ ІІ асрда яшаган Рим олими Клавдий Птолемейнинг Каспий денгиз шарқий соҳилида Аспабота юрти сифатида кўрсатилган. Мамлакатимиз олимлари ушбу тарихий манзилгоҳ Буюк Ипак йўлининг Каспий соҳилидаги логистика хаби бўлганини таъкидлайди.
Ақан Ўңғарули, А.Х. Марғулан номли археология институти бош директори:
- Топилган ёдгорликлар дашт ҳудудида Буюк Ипак йўлидан ҳам кенг тармоқланган савдо йўллари бўлганини исботлайди. Бу йўлларнинг тарихи икки минг йилдан узунлигини кўрсатади. Бошқача қилиб айтганда, Ақтаудаги денгиз порти тарихи узунлиги, унинг ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаганини кўрсатади.
Мутахассислар Қарақабақ ҳудудида илмий-археологик база, очиқ осмон остидаги музей, туристик инфратузилма қуриш, махсус экскурсия йўналишлари ташкил этиш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси

