Ўзбекистонда ёшлар технопарклари фаол ривожланяпти

Ўзбекистонда ёшлар технопарклари фаол ривожланяпти

Ўзбекистонда ёшлар технопарклари фаол ривожланяпти. 13 та минтақада ташкил қилинган бу ташкилотлар ёшларни илм-фанга жалб этиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, замонавий касбларга ўқитиш тизимларини такомиллаштиришга хизмат қилади. Андижондаги InnoX бизнес-инкубатори ва акселератори бунга намуна бўла олади. Ўтган уч мавсумда 82 та стартап ишга тушди. Технопарк «Tokcha» лойиҳаси учун ҳам старт майдончасига айланди. Майдончада тинглаш учун кўплаб турли мавзудаги аудиокитоблар қўйилади.

Муродилло Исмаилов, «Tokcha» лойиҳаси муаллифи:

- Биз биринчи лойиҳамизнинг дастлабки вариантларини шу ерда тайёрлаганмиз. Биринчи лойиҳамизга грант ютганмиз. Шундан кейин маҳсулот чиқариб, уни бозорга тақдим қилиб, ҳозирги пайтда фойдаланувчилардан фикрлар олиб, лойиҳамизни ривожлантириш устида яна иш олиб боряпмимз. Биз 20 минг доллар инвестиция олдик. Ва бу маблағларни электрон китоблар базасини бойитишга ва аудиокитоблар сонини оширишга сарфлаяпмиз.

Яна иккита стартап қишлоқ хўжалигига хизмат қилади. Улар фермерларга янги технологиялар асосида ерга ишлов бериш ҳамда ҳосилдорликни оширишга ёрдамлашади. Миришкорларга ер йўлдошлари берган маълумотлар, техник хариталар ва ҳатто замин таҳлилини тақдим этади.

Бекзодбек Комилов, талаба:

- Қишлоқ хўжалиги муаммолари, интернет, логистика муаммоларини ҳал қилиш учун биз ечим бердик, Яъни, оддий датчик ерни кўриб беролмайди. Сунъий йўлдош эса суратга олади, таҳлил қилади ва деҳқонга аниқ маълумот беради. Яъни, ерга нима экиш керак. Масалан, об-ҳавони олдиндан анализ қилади. Яъни, логистикадаги муаммоларни ҳам ечамиз. Яъни, логистикада биз бировларнинг мониторинг тизимларидан фойдаланамиз. Энди ўзимизнинг шахсий сунъий йўлдошдан келаётган мониторинг тизимидан фойдаланамиз. Ҳозирда жаҳон чемпионатига йўлланма олганман. Октябрда бўладиган халқаро жаҳон чемпионатига. 500 минг доллар инвестиция келиши кутиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси