КТК орқали 72,5 миллион тонна нефть ташилиши мумкин

КТК орқали 72,5 миллион тонна нефть ташилиши мумкин

Энди КТК ҳақида. Каспий трубопровод консорциуми орқали Қозоғистондан ташиладиган нефть ҳажми йилига 72,5 миллион тоннага етказилади.Бугунги кунда Тенгиз-Новороссийск трубопровод тизими орқали 67 миллион тонна қора олтин юборилмоқда. Қозоғистон, Россия, АҚШ, Италия, Буюк Британия акциядорлари КТКдаги аҳволни муҳокама қилди. Компания вакиллари таъкидлашича, бугунги кунда трубопровод тизимининг заиф нуқталари бартараф этиляпти. Бу ишлар 2019 йил ёзида бошланган ва жорий йил охиригача тугатилади. Шундан кейин объектнинг ўтказиш қуввати кескин ошади. Россия орқали ўтказилиши мумкин бўлган маҳсулот ҳам ҳисобга олинса, 83 миллион тонна нефть харидорларга юборилиши мумкин. 15 ноябргача Денгиз терминали орқали 49,8 миллион тонна маҳсулот юборилган. Йил бошидан ўтган ойнинг ўртасигача бўлган даврга ҳисоблаганда 448 та танкер тўлдирилиб, мижозларга юборилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси