Жорий йилда Қозоғистонда e-Joldar ягона тизими ишга
тушади. у мамлакатдаги йўлларнинг аҳволи, таъмир муддати ва трассалар
паспортларини ўзида бирлаштиради. Бундан ташқари, ахборот тизими шаффофлик ва
жамоат назоратини таъминлйди. Умуман олганда, 2026 йилда республикада жами 11 минг километр автомобиль йўли таъмирланиши ва қурилиши кўзда тутилган. Транспорт
вазирлиги берган маълумотга кўра, республика
трассалари ва минтақалар тармоқларида иш авжига чиқади. Устувор йўналишлар қаторида «Марказ – Ғарб», Қарағанди – Жезқазған, Қизил Ўрда – Жезқазған ва бошқа
йирик магистраллар кўрсатилган. Қизил Ўрда, Петропавловск, Рудний каби шаҳарлардаги айланма йўллар, туристик
йўналишларга алоҳида эътибор қаратилади. 33 та автомобиль ўтказиш пунктлари
реконструкция қилинади. 2030 йилгача уларнинг ўтказиш қуввати 35 миллион
тоннага етказилиши кутиляпти.
Мақсат
Қалиакпаров, Қозоғистон Республикаси Транспорт
вазири ўринбосари:
-
Бугунги кунда тегишли чора-тадбирлар кўрилган, техник-иқтисодий асословчи
ҳужжатлар олинган, ишлар одатий тартибда давом этяпти. Тегишли молия кўзда
тутилган. Кенг кўламли ишлар режалаштирилган, уларнинг рўёбга чиқарилишига
шубҳа йўқ. Давлат раҳбарининг топшириқлари ўз вақтида, тўла-тўкис бажарилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

