Қозоғистон
Президенти Телерадиомажмуаси ўзига хос лойиҳани бошлади. Ғалабанинг 80
йиллигига бағишлаб, Kazinform агентлиги Улуғ Ватан уруши даврига оид ноёб
расмларни жонлантирди. Масалан, 1940 йилда олинган фотосуратлардан бирида
машҳур мерган Алия Мўлдағулова муҳрланган. Сунъий онг кшмагида ушбу суратга жон
бахш этишга эришилди. Шу ва бошқа расмлар юз минглаб кадрдан иборат йирик
базада сақланади. Эндиликда уларни кенг
омма кўриши мумкин бўлади. Реставрация қилинган фотосуратлар мамлакатимизнинг вокзал
ва аэропортларидаги LED-экранларда пайдо бўлади. Мазкур ғаройиб лойиҳанинг илк
кўргазмаси 5 май куни «Нурли жўл» вокзалида очилади.
Нағашибек
Алдан, «Қозинформ» халқаро ахборот агентлиги бошқарувчи директори ўринбосари:
–
Ғалабанинг 80 йиллигига атаб йирик база тайёрланди. Янги технологияларни ишлатиб, биз эски архив фотосуратларини қайта тиклай бошладик.
Бу ўша даврда ҳукм сурган муҳитни янгича ҳис қилиш имконини беради. Оқ-қора фотосуратга қараб, ҳеч нарсани ҳис
қилмаслик мумкин, лекин тасвирга ранг кирганида, расмдаги одамлар туйғуларини,
уларнинг истаклари, мақсад-орзуларини кўрса бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

