Қозоғистонлик олим апорт ифорини берувчи атир яратди. Гулжан Тузелбаевада машҳур олма нави ҳидини берадиган парфюмерия маҳсулоти яратиш фикри Францияда ўқиб юрган вақтида туғилганди. Бунинг учун у фақат табиий компонентлардан фойдаланди. Кедр ва сандал ишлатди, шунингдек, ванил, апельсин ва бошқалар қўшилди. Асосий эътибор яхши пишган апортга қаратилди. Муаллиф таъкидлашича, бирор хилдаги ифорни яратиш учун уч ҳафтагача вақт кетади.
Гулжан
Тузелбаева, Қозоғистонлик парфюмер:
- Бизнинг
менталитет, ўзига хосликларимизни, нимани ёқтиришимиз, кўнглимиз нима исташини
билиш зарур. Нега апорт кўпчиликка маъқул? Чунки у ўзимизники, айдентикамиз
дейиш мумкин.
Аввалига фақат маҳаллий бозор ҳақида ўйлагандим, қозоғистонликлар яхши кўрадиган янги, нозли ифорлар зарур. деб ўйладим. Парфюмерияда Қозоғистон бренди йўқ эди, энди бор. Уни ўз исмим билан атадим, чунки Гулжан дегани «чечак руҳияти» маъносини беради. Шунинг учун исмимдан фойдаландим.
Ёш олим тақдим этган янги ифорлар муносиб баҳоланди. Гулжаннинг ҳамкасблари фикрича, янги парфюм Қозоғистонда ҳам, жаҳон миқёсида ҳам оммалашиб кетади.
Фарида
Сингирова, Алмати :
- Унинг номи
менга жуда ёқди. Алмати апорти эса сифат белгиси, дейиш мумкин. Хорижда ҳам қадрланади.
Чунки кўпчилик апортни, айнан Алмати олмаларини билади. Ифорини ҳам.
Олим ишлаб чиққан яна бир парфюм Алмати атиргуллари ифорини беради. У ҳам ҳаяжон билан кутиб олинди. Ассортиментда 60 та парфюм, 50 та шам ва 30 та уй учун ифорлар бор. Тез орада Гулжан ўз заводини очишни ва ой сайин 10 мингтагача маҳсулот чиқаришни режалаштирган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.