Иманбек Зейкенов йил кашфиёти бўлиши мумкин

Иманбек Зейкенов йил кашфиёти бўлиши мумкин

Қозоғистонлик мусиқачи Иманбек Зейкенов GQ эркаклар журналининг ҳар йилги мукофоти учун «Йил кашфиёти» категориясида илгари сурилди. Таъкидлаш лозимки, ёш ватандошимиз Грэмми мукофоти соҳиби бўлган. Иманбек бу мукофотни «Roses» SAINt JHN композициясига яратган ремикси учун қўлга киритганди. Қизиғи шундаки, шуҳрат қозонгунича у Ақсувда оддий темирйўлчи бўлиб ишлаган.

GQ мукофотини яна бир номинацияси - «Экрандаги қиёфа»га ўскеменлик стенд-ап комик Евгений Чебатков кўрсатилди, павлодарлик Скриптонит эса «Йил мусиқачиси» бўлиши мумкин. Энг яхши продюсер сифатида қозоғистонлик машҳур режиссёр Тимур Бекмамбетов мукофотланиш эҳтимоли катта.

Абдумалик Сарманов таржимаси