Айман Мусахўжаева Германияда концерт берди

Айман Мусахўжаева Германияда концерт берди

Қозоғистонлик машҳур скрипкачи Айман Мусахўжаева Германияда концерт берди. Европанинг нуфузли саҳналаридан бири - Берлин филармонияси залида халқимиз севган санъаткор таниқли бастакор Арам Хачатуряннинг «Оркестр жўрлигидаги скрипка учун» асарини ижро этди. Концерт  немис дирижёри Гудни Эмильсон раҳбарлигида ўтди. Скрипка устаси фақат Берлин тингловчилари учунгина эмас, Словения, Франция ва Италияда ҳам концерт беришни режа қилган. Тадбирлар Қозоғистон Миллий санъат университети талабалари билан бирга ўтказилади.

Айман Мусахўжаева, Қозоғистон Республикаси халқ артисти: 

- Жорий йилда шундай улкан саҳнага учинчи марта чиқиш бахтига муяссар бўлдим. Томошабин бугунги чиқишларимизни шу қадар илиқ қарши олганидан бахтиёрман. Оркестр билан муносабатимиз жуда яхши, чунки кейинги ўн йил мобайнида қайта-қайта концерт бериб келяпмиз, иккилик, учлик каби турли дастурларни ижро этамиз. Аммо бугун мен Хачатуряннинг скрипка ва симфоник оркестр учун концертини тақдим этдим. Ўйлайманки, одамларга жуда ёқди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.