Автомобиль транзит юк ташишлари ҳажми ортяпти

Автомобиль транзит юк ташишлари ҳажми ортяпти

Қозоғистон бўйлаб автомобиллар ёрдамида транзит юк ташиш ҳажми салкам 40 фоизга ошди ва 5 миллион тоннага етди. Транспорт вазирлиги берган маълумотга кўра, Хитой транзити 67 фоизга, бир ярим миллион тоннадан 2,5 миллион тоннагача ортган. Бу суръатларни сақлаб қолиш учун вазирлик биринчи навбатда Туркия, Россия, Латвия ва Литва билан хорижий ижозатнома бланкларини электрон форматга ўтказиш устида ишлаяпти. Шунингдек, юк ташиш географияси кенгайтириш устида фаол иш юритиляпти. Яқин муддат ичида Португалия ва Дания билан ҳукуматлараро шартномалар тузилиши кутиляпти. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунгача дунёнинг 40 тадан зиёд давлати билан тегишли тартибда иш олиб бориш ҳақида шартнома тузилган. Хорижий ижозатнома бланклари учун ариза бериш жараёни тўла автоматлаштирилган.


Абдумалик Сарманов таржимаси