Композицияларни ёзиб олишда халқ артистлари иштирок этди. Минтақа бўйлаб экспедицияга чиққан олимлар яна кўплаб артефактлар тўплаган. Тадқиқот натижалари алоҳида китобга киритилган. Муаллифлар вилоятнинг уч туманида ўтказилган ишлар йўналиши ҳақида ёзган. Шунингдек, китобда жанрига кўра саралаб олинган қозоқ халқи мероси элементлари ва уларни сақлаб келаётган 20 дан зиёд шахс ҳақида маълумот бор.
АРДАБИ МАУЛЕТ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ МУЗЕЙИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ БЎЛИМ БОШЛИҒИ:
- Халқимизнинг маданий-маърифий мероси кенг ва бой. Унга мусиқа ва қўшиқлар, мусиқий фольклор, оғзаки ижод намуналари ҳам киради. Ҳозирги ёшлар йўқлов, марсия, ёрамазон, қора ўлан, бахши илҳоми каби жанрларни деярли билмайди. Бу ҳолатга барҳам бериш учун кенг кўламли ишлар олиб бориляпти. Экспедиция доирасида вилоятнинг уч туманини айланиб чиқдик. Қимматли артефактлар, мусиқий дурдоналарни топдик. Келажакда бу ишни бутун мамлакат миқёсида ўтказиш режа қилинган. Авлоддан-авлодга етказиш учун ҳар бир аҳоли манзилгоҳига борилади, маънавий мерос жамғарилади. Бу иш эндигина бошланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси