Улуғ Ватан уруши қаҳрамонлари буюмлари кўргазмага қўйилди

Улуғ Ватан уруши қаҳрамонлари буюмлари кўргазмага қўйилди

Астанада ўтказилаётган кўчма кўргазмада Улуғ Ватан уруши қаҳрамонларининг шахсий буюмлари тақдим этилди. Бундан ташқари, пойтахт ўқувчиларига бошқа тарихий экспонатлар — архив ҳужжатлари, афсонавий қозоғистонликлар – Бауржан Мўмишули, Талғат Бегельдинов, Сағадат Нурмағамбетов, Тлеуғали Абдибеков, Хиуаз Дўспановаларнинг фотографиялари намойиш этилди. Солдат медальонлари, жанг майдонларидан топилган снаряд парчалари ҳам ёш авлод вакиллари эътиборини жалб этди.

 

Даулет Қадиров, Қозоғистон Республикаси Ҳарбий-тарихий музейи раҳбари:

 

- Мақсад – Улуғ Ватан уруши қатнашчилари хотирасини ёд олиш, абадийлаштиришдан иборат. Ёшлар қаҳрамонларимиздан намуна олганча ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбия олиши керак. Биз экспозициямизнинг фақат бир қисмини намойиш этяпмиз. У туфайли ўқувчилар, болаларимизнинг тарихга қизиқиши ортишига ишонамиз.


¤

«Қозоғистон Улуғ Ватан йилларида» экспозицияси саккизинчи марта Астана мактабларида намойиш қилиняпти. У республика Қуролли кучлари Ҳарбий-тарихий музейи ёрдамида ташкил қилинган. Яна 30 та шундай тадбир ўтказилади. Ташкилотчилар таъкидлашича, уларнинг ҳар бири болаларда қизиқиш уйғотаяпти.


- Кўргазма катта таассурот қолдирди. Унда фронтда жанг қилган аждодларимиз, фахрийларимиз ҳақида ҳикоя қилингани менга жуда ёқди. Улуғ Ватан уруши ҳақида кўп нарсаларни билиб олдим.

 

– Кўргазмадаги экспонатлар жуда ёқди, қаҳрамонларимиз ундаги буюмлардан фойдаланган. Улар ҳақида кўпроқ нарса билиш қизиқарли.


Абдумалик Сарманов таржимаси