Гўзаллик ва бетакрор ифорлар. Сингапурда Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган лолалар кўргазмаси ўтказилди. Гуллар билан бирга сингапурликлар ўтовни томоша қилишди, анъаналари, маданияти, мусиқаси билан танишди. Шунингдек, кўргазма меҳмонлари Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси нусхасини кўришга муваффақ бўлди. Экспозиция меҳмонлари қаторида мамлакат молия вазири Индрани Ража ҳам бор. Мамлакатда Қозоғистон – Сингапур муносабатларига катта эътибор берилади, ўзаро мулоқот Қозоғистон мустақилликка эришишидан аввал бошланганини унутишмайди.
Аркен Аристанов , Қозоғистон Республикасининг Сингапурдаги фавқулодда ва мухтор элчиси:
- Қозоғистон-Сингапур муносабатлари барча соҳаларда фаол ривожланмоқда. Алоқаларга 30 йил муқаддам Сингапурнинг биринчи Бош вазири Ли Куан Юнинг Алматига тарихий сафарида асос солинган. У Қозоғистоннинг Биринчи Президент – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан учрашганди.
Таъкидлаш жоизки, кўргазмага фақат коронавирусга қарши эмланганлар киритилади. Тадбир ўн тўртинчи октябргача давом этади. Кўргазмани 200 минг нафар одам томоша қилиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси