Қозоғистон педагоглари оғзаки давлат тилини ўрганиш учун майдонча яратди. Ўзига хос «Onai qazaqsha» иловаси сўз бойлигини ошириш ва ёзишни ўрганишга ёрдам беради. Унда турли даражада мураккаб бўлган матнлар, қоидалар, кўп сонли сўз ва иборалар киритилган луғат бор. Ҳар бир иборага қозоқча талаффуздаги аудио илова қилинган. Мураккаблик даражаси учта. Фойдаланувчи таълим жараёнини кузатиб бориши ҳамда заиф томонларини бартараф этиши мумкин. Онлайн майдончадан болалар ҳам, катталар ҳам фойдалана олади. Таъкидлаш лозимки, аввалроқ Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоқ тилини фан ва техника тилига айлантиришга чақирганди.
Махаббат
Бўранбаева, ўқитувчи:
- Олдинига бошқа
турли тилларни ўргатувчи майдончаларни кўриб чиқдик. Ишимиз фойдаланувчи учун
қулай ва тушунарли бўлишига интилдик. Фойдаланиш осон бўлсин, дедик. Қозоқ тили
ва рус тили ўқитувчилари иловани контент билан тўлдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.