Бугун, 14 март Қозоғистонда Кўришув куни нишонланади. Айни шу санада одамлар бир-бирини баҳор келгани билан табриклайди, эзгу ниятлар билдиради, ёши улуғлардан дуо-фотиҳа олади. Кишилар дийдорлашуви маъносини берувчи Кўрису мамлакат ғарбида, Қўстанайда, шунингдек, Ўзбекистоннинг Сирдарё, Россиянинг Астрахань, Саратов, Самара, Оренбург минтақасида кенг нишонланади. «Амал мейрами» мазмуни ёшларга ғамхўрлик, бева-бечораларга ёрдам кўрсатишдан иборат.
Гулден Есенғалиева, Ақтўбе шаҳридан:
- Биз бу ерга одамларга байрам кайфияти улашиш, ёшларга ушбу анъаналар мазмунини тушунтириш учун келдик. Шунинг учун табрик юришлари ташкил қилдик. Жамоат транспортида йўловчиларга эзгу тилаклар билдирдик.
Абдумалик Сарманов таржимаси