«Jibek Joly» поезди яна йўлга тушади

«Jibek Joly» поезди яна йўлга тушади

«Jibek Joly» турпоездининг янги йўналиши: «Алмати» – «Туркистон» – «Ўтрор» – «Самарқанд» – «Бухоро» – «Тошкент» – Алмати». Янги мавсум 19 сентябрдан бошланади. 6 кун ичида йўловчилар Буюк Ипак йўлининг муҳим тарихий ва маданий манзилгоҳларига боради. Туркистондаги Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси, Ўтрор шаҳри, Бухородаги Арк қалъаси ва Лаби-Ҳовуз майдони, Самарқанддаги Амир Тимур мақбараси ва Регистон майдони, Тошкентдаги Тўлебий мақбараси ва Ҳазрати Имом мемориал мажмуасини зиёрат қилади.

Нариман Дусекеев, «Йўловчилар ташиш» ҲЖ расмий вакили:

- Ушбу туристик поезд Қозоғистон ва Ўзбекистон орасида ҳаракатланувчи составларнинг бешинчиси. Ўтган мавсумда 1000 нафардан зиёд турист саёҳатларда иштирок этди. Туристик поезд мамлакатда ишлаб чиқарилган шинам вагонлардан ташкил топган, интерьери анъанавий услубда, миллий орнаментлар билан жиҳозланган. Поезд Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг муҳим маданий ва тарихий марказлари орқали ҳаракатланади. «Jibek Joly» туристик поездининг ишга тушиши темирйўл туризмининг ишга тушишига, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида маданий алоқалар ривожланишига, Давлат раҳбарининг туристик салоҳиятни кучайтиришга қаратилган топшириғи бажарилишига хизмат қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси