«Қозоқ тили тарихидаги босқич: Ахмет Байтурсинов». Анқарада бўлиб ўтган, буюк ёзувчининг 150 йиллигига бағишланган конференция шундай номланди. Тадбирда олимлар ва жамоат арбоблари иштирок этди. Йиғилганлар унинг хизматлари ва халқ маорифини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссасини тилга олишди. Ахметшуносликни ривожлантириш масаласи ҳам кўтарилди.
Анар Фазилжан, А. Байтурсинов номли тил ва фан институти директори:
- Этносни ривожлантириш, замондошлари иқболи учун кураш. Бу жараён Лев Гумилёвнинг этногенезнинг пассионарлик назариясида таърифланган. Албатта, уни танқид қилувчилар ҳам топилади. «Пассионар шахс» атамасини мен Байтурсиновга нисбатан ҳам қўллай оламан. Чунки пассионар шахс шижоат ва сабр-тоқат билан ўз халқини олий мақсадлар сари етаклайди.
Гурер Гулсевен, турк тили маркази раҳбари:
- У фақат қозоқ халқининг эмас, барча турк халқларининг маърифатчиси. Туркияда ҳаёти ўрганилган. Диссертациялар ёқланган. Китоблар ёзилган.
Тадбир давомида иштирокчиларга «Миллат устози» китоби тарқатилди. Шу каби тадбирлар яқинда ТУРКСЎЙга аъзо бошқа давлатларда ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси