Жетису вилоятига салкам 190 миллиард тенге инвестиция жалб этилди

Жетису вилоятига салкам 190  миллиард тенге инвестиция жалб этилди

Йил бошидан буён Жетису вилояти иқтисодига салкам 190  миллиард тенге инвестиция жалб этилди. Минтақа ҳокими Бейбит Исабаевнинг Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга берган ҳисоботига кўра, вилоятда йирик металлургия комбинати, «Қозоғистон – Хитой халқаро саноат шаҳри» саноат парки, шамол электростанцияси ва бошқа қатор иншоотлар бунёд этиляпти. Минтақани газлаштириш давом этяпти, 2028 йилга бориб бу жараён ниҳоясига етади.

Бейбит Исабаев, Жетису вилояти ҳокими:

– Давлат раҳбарига 2024 йилнинг 7 ойи ниҳоясига кўра минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш натижалари ва келгуси режалар ҳақида ҳисобот бердим. Президент минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ўсиш нуқталари бўлган қишлоқ хўжалигини, транзит-транспорт имкониятларини, инфратузилмалар, туризмни такомиллаштириш ишларини давом эттиришни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.