Астанада Қозоғистон Конституцияси 30-йиллиги шарафига кўргазма очилди

Астанада Қозоғистон Конституцияси 30-йиллиги шарафига кўргазма очилди

Астанада Қозоғистон Конституцияси 30-йиллигига бағишланган кўргазма очилди. Унда Президент марказига қарашли 150 тадан зиёд музей материали ва архивҳужжатлари намойиш этилди. Улар 1995 йилдан бошлаб Қозоғистонда Асосий қонун эволюциясини ўзида акс эттирган. Ундаги ўзига хос экспонатлар қаторида, шу жумладан, Брайль шрифтида қозоқ ва рус тилларида ёзилган кўзи ожизларга мўлжалланган нусха ҳам бор. Асосий қонуннинг Ҳимолай тоғлари чўққисида бўлганини тасдиқлайдиган фотография ҳам қўйилган.

Бўтагўз Қаипова, Қозоғистон Республикаси Президент маркази директори ўринбосари:


- Конституциянинг бу матни Ҳимолай тоғларининг энг юксак чўққиларидан бирида бўлган. Альпинист Алибек Қаирбек ушбу сонияни суратга олган. Фотография ҳам экспозицияда тақдим этилди. У Қозоғистон фуқаросининг ўз юрти, асосий қонун – Конституцияга бўлган эҳтиромини кўрсатади.


Абдумалик Сарманов таржимаси