Қозоқ қўшиқлари - хитой тилида

Қозоқ қўшиқлари - хитой тилида

Пекинда дастлабки тўплам тақдимоти ўтказилди. Унга Абай Қўнонбоев, Шамши Қалдаяқов, Алтинбек Қўразбаев, Нурғиса Тлендиев ва бошқа буюк ижодкорларнинг 30 та асари жамланган. Таъкидлаш лозимки, машҳур қозоқ композициялари матнини хитой тилига ёзувчи, ХХР Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши депутати Акбар Мажит таржима қилган.

Шахрат Нуришев, Қозоғистоннинг хитойдаги элчиси:

- Айнан мусиқа ва қўшиқ орқали халқлар маданият ва урф-одатларни ўзаро чуқурроқ англашади. Мазкур тўплам Қозоғистон ва Хитой ўртасида дўстлик пойдеворини мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб ишонаман.

Абдумалик Сарманов таржимаси