Туркистон вилоятида қадимий шаҳар топилди

Туркистон вилоятида қадимий шаҳар топилди

Қозоғистон археологлари яна бир шов-шувли топилмани қўлга киритди. Туркистон вилоятида кўҳна шаҳар жойлашган ер топилди. Қўлга киритилган артефактлар гувоҳлик беришича, унинг энг юқори нуқтаси улкан қурилиш объекти бўлган. Олимлар айтишича, бир неча қаватдан иборат уйлар девори топилган.

Археологлар бу ерда, шунингдек,  VIII-IX асрларга оид сопол буюмлар ва камон ўқи учларига дуч келган. Улар фикрича, олинган материаллар Қангли даврида яшаган маҳаллий аҳолининг ҳаёт тарзи ҳақида кўпроқ билиш имконини беради.

Айсулу Ержигитова, археолог:
– Икки ҳафта давомида тадқиқотлар билан шуғулланамиз. Фикримизча, Келес дарёси соҳилларида жойлашган шаҳар, ўлчамига қараганда, жуда йирик ва ўзига хос бўлган. Ўйлайманки, бошқа ноодатий бинолар ҳам топилади.

Бакдаулет Сиздиқов, Илмий лойиҳа раҳбари:
-  Тадқиқот ишимизнинг асосий мақсади – ушбу шаҳар аҳамиятини, унинг ёшини аниқлаш. Шу билан бирга, шаҳар қачон вужудга келган, қанча вақт мобайнида мавжуд бўлган? Унинг тараққиёт босқичлари. Таназзули қайси даврда юз берган? Ўша даврда шаҳар аҳолиси қандай ҳаёт кечирган? Шу ва бошқалар хусусида материал тўплаймиз.

Келес дарёси бориб, Сирдарёга қуйиладиган ҳудудда 600 дан зиёд қўрғон борлиги маълум. Кейинги тадқиқотлар улар структурасидаги ўзига хосликларни, дафнга доир анъаналар, аҳолининг ижтимоий ҳолатини ўрганишга замин яратади. Шаҳар атрофидан ҳамда мозорлардан топилган барча буюмлар  лаборатория экспертизаси ўтказилганидан сўнг музейга юборилади.

 Хуршида Абдуллаева таржимаси.