Павлодар олимлари вилоят маркази яқинида бир неча қадимий мозорларни топди. Мутахассислар тахминига кўра, улар 9-10-асрларга, қимақ-қипчоқ маданиятига оид. Олимлар таъкидлашича, аввал бу ерларда ипак газмол бўлаги топилган. Шунга кўра, мозорларда бадавлат одамлар дафн этилгани тахмин қилинган.
Елена Тушева, археолог:
- Кўчманчи халқлар меъморчилиги хусусида амалда умуман маълумот йўқ. Мазкур объектнинг ўзига хослиги шундаки, у янада кўпроқ савол туғдиради. Қимақ шаҳарларини топиш масаласи ҳамон долзарблигича қоляпти. Бу ҳақда кўп гапирилган, мана, энди биз Павлодар яқинида йирик некрополга дуч келдик.
Олимлар ушбу қўрғонлардан қимақ меъморчилиги далилларини топишга умид боғлаган. Ҳозирча ғишт бўлаклари топилди. Археологлар таъкидлашича, қазув ишларининг иккинчи босқичида кўп нарса ойдинлашиши мумкин. Тадқиқотларда ўқувчилар ҳам қатнашяпти.
Ерасил Қажатўлла, ўқувчи:
- Биз экспедиция давомида қипчоқ қўрғонини ўргандик. Жуда қизиқарли экан. Археология туризмга боғлиқ бўлмаса ҳам, жуда қизиқ иш. Шу кунгача биз Баянаул, Экибастуз ва Павлодарда бўлганмиз, тадқиқот юритганмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.