Туризмга фаол сармоя киритаётган илғор минтақалар

Туризмга фаол сармоя киритаётган  илғор минтақалар

Қозоғистонда туризм соҳасига киритилаётган инвестициялар ҳажми тобора ўсиб боряпти. 2024 йилнинг 7 ойи давомида уларнинг асосий капиталига 467 миллирд тенге киритилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан салкам икки марта кўп. Мамлакатнинг 14 та минтақасида бизнеснинг туризм соҳасига қизиқиши кузатиляпти. Туризмга инвестициялар киритиш бўйича пешқадам минтақалар қаторида Астана, Алмати, Туркистон ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари, шунингдек, Чимкент шаҳри бор. Маблағ янги туристик объектлар яратиш, мавжуд инфратузилмаларни модернизациялаш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга мўлжалланган. Экспертлар фикрича, натижада Қозоғистоннинг дунё миқдорида туризм йўналиши сифатида жозибадорлиги ортади.


Абдумалик Сарманов таржимаси