Йил бошидан буён ҳокимликлар ҳисобига хориждан келган
туристлар ҳисобидан 314 миллион тенге тушди. Маданият ва спорт вазирлиги берган
маълумотга кўра, туризм тўловлари бўйича Алмати пешқадамлик қиляпти. мегаполис умумий
маблағнинг 86 фоизи, яъни 270 миллион тенге даромад олган. Иккинчи ўринда 37 миллион
тенге туристик бадал тўплаган Астана шаҳри. Эслатамиз, йил бошидан буён
Қозоғистонга келган хорижликлардан меҳмонхоналарда яшаган ҳар куни учун «bed
tax» олинади. Тўпланган маблағ маҳаллий ижро органлари бюджетига тушади. Бундай
даромад туризмни ривожлантириш, ҳудудларни ободонлаштириш ва туристик
имкониятларни илгарилатиш учун сарфланади. Бугунги кунда шу каби тартиб
жаҳоннинг 50
дан зиёд мамлакатида мавжуд. Шунинг учун
ҳам саёҳатчилар учун у ажабтовур ҳолат бўлиб туюлмайди, дея аниқлик киритишди
вазирликда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.