Ақтауда Turkicskills старт олди

Ақтауда Turkicskills старт олди

Туркий дунё маданий марказиАқтау шаҳрида I «TurkicSkills» касбий малака халқаро чемпионати ўтказиляпти. Унда Қозоғистон, Озарбайжон, Туркия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Венгриядан 70 нафардан зиёд талаба ва ёш мутахассислар қатнашмоқда. Муҳандислик, ахборот технологиялари, пазандалик, робот техникаси, хизмат кўрсатиш ва бошқа 10 та касб бўйича мусобақа ташкил қилинган. Ўқитувчилар ҳам унда ўз малакасини намойиш эта олади. Айни вақтда тренинглар, турли семинар ва кўргазмалар ҳам ташкил қилинган. Шулардан бирида Манғистау туризм коллежи ўқитувчиси Нурай Еламан қозоқ десерти - иримшикли музқаймоқ асосидаги муаллифлик ишини тақдим этди. Бундан ташқари, бошқа гастрономия дурдоналари намойиш этилди. Таъкидлаш лозимки, турли мамлакатлардан бўлган 90 нафар эксперт ушбу ҳафта давомида ғолибларни эълон қилади


Сисак Золтан, эксперт, Венгрия:


- Биз бу танловда мамнуният билан қатнашяпмиз. У иштирокчиларнинг келгуси беллашувлар олдидан ўз кучини баҳолаш учун ажойиб имконият. WorldSkills — халқаро ҳаракат. Бизнинг давлатлар ҳам унга аъзо эканлигидан мамнунман. Шу каби танловларда бир-биримизни таний бошлаймиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси