Манғистау вилоятида абитуриентлар «Балиқ ва денгиз маҳсулотларини қайта ишлаш» ва «Техник-технолог» ихтисосликлари бўйича таълим олиши мумкин. Талабалар бюджет асосида ўқийди, ишга жойлаштирилади. Таъкидлаш лозимки, минтақада балиқчилик бизнеси давлат ёрдамида ривожлантириляпти.
Айнур Султанғали, коллеж директори:
- Биз Аташ посёлкасидаги компания билан шартнома туздик. Янги ўқув йилида давлат буюртмасига кўра малакали мутахассислар тайёрлаш учун 4 ўрин берилади. Яъни, коллежни битирганлар дарҳол ишга киришиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси