Қозоғистонда майса ва озуқа ўсимликларининг янги навлари ишлаб чиқилди. Улар қурғоқчиликка чидамли, бўлиқ ўсади, Ақмўла вилоятининг табиати ва иқлимига мос. Махсус далаларда уларнинг яхши-ёмон жиҳатлари ўрганилди. Озуқа ўсимликлари 5 йилгача юқори маҳсулдорликни сақлайди, йилига гектаридан 30-250 центнер маҳсулот беради. Зироатшунослар фикрича, янги озуқа ўсимликлари такомиллаштирилади.
Надежда Филиппова, Бараев номли илмий-ишлаб чиқариш маркази дон хўжалиги бўлим мудири:
- Ҳар бир ўсимликнинг бирор камчилиги бор. Селекционерлар уларга қарши курашади, қайсидир жиҳатларини ўзгартиради... Амалда бу ҳар бир ўсимликда аниқланади. Баъзилари узоқ вақт ўсмайди. Масалан, эспарцет 4-5 йилдан кейин ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади. Бу йўналишда ҳам ишлаяпмиз. Селекциядаги барча нохушликларни йўқ қилишга интиляпмиз. Ҳосилдорликка эришган бўлсак, бошқа қайсидир сифатини йўқотишимиз ёки яхшилашимиз зарур бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси