Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги Буюк Британия парламенти Қуйи Палатасида нишонланди. Парламент аъзолари Қозоғистон халқига муваффақият, фаровонлик ва ривож тилади. Таъкидлаймиз, Буюк Британия – республикамизнинг стратегик ҳамкори ва йирик инвесторларидан бири. Ўтган йиллар мобайнида давлатлар ўртасида икки тарафлама мустаҳкам алоқалар ўрнатилган, ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Боб Стюарт, Буюк Британия Парламенти депутати:
- Қозоғистон 30 йилда эришган ютуқлар ҳайратомуз. Шаклланганининг илк йилида Буюк Британия бундай жараёндан ўтган, деб ўйламайман. Демократик давлат бўлиш учун бизга 800 йил керак бўлган. Совет Иттифоқи тарқалгач, Қозоғистон 1991 йилда, мустақилликнинг илк онлариданоқ турли соҳаларда кўп нарсага эришди.
Тадбирда, шунингдек, Қозоғистон мустақиллик йилларида эришган ютуқлар тўғрисидаги китоб тақдимоти ўтказилди. Унда республиканинг шаклланиш босқичлари, сиёсий, иқтисодий ва таълимий ислоҳотлар, инвестициявий салоҳиятнинг мунтазам ривожланиши, ташқи сиёсатдаги ютуқлар, Буюк Дашт мамлакатининг маданияти ва анъаналари, янги туристик йўналишлар ҳақидаги очерк ва мақолалар жамланган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси