Президент Asia Infrastructure Solutions Singapore етакчисини қабул қилди

Президент Asia Infrastructure Solutions Singapore етакчисини қабул қилди

Бугун Ақўрдада Alatau City истиқболлари муҳокама қилинди. Давлат раҳбари Asia Infrastructure Solutions Singapore компанияси бошқаруви раиси Вонг Хэн Файнни қабул қилди. Томонлар хорижий инвестициялар, технологиялар ва малакаларни жалб этган ҳолда шаҳарни ривожлантириш бўйича фикр алмашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Алатаунинг Бош режаси май ойида қабул қилингани, Вонг Хэн Файн ёрдамида лойиҳа муваффақиятли амалга ошишига ишонишини билдирди. Президент бош маслаҳатчи сифатида унинг билимлари халқаро бизнес хабга айланадиган янги шаҳарни лойиҳалаштириш ва қуришда ёрдам беришини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.