Қозоғистон ва Хитой ўртасида ўзаро савдо 13,6 миллиадд долларга етди

Қозоғистон ва Хитой ўртасида ўзаро савдо 13,6 миллиадд долларга етди

Йилнинг биринчи ярмида Қозоғистон ва Хитой ўртасида ўзаро савдо ҳажми 13 ярим миллиард доллардан ошди. Шундан 6 миллиардини экспорт ташкил қилади. Шэнчжэн шаҳрида бўлиб ўтган бизнес-форумда Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин таъкидлашича, товар айланмасини кенгайтириш учун улкан салоҳият мавжуд. У Қозоғистонга инвестиция киритиш учун мақбу уч йўлни кўрсатди. Биринчиси: логистика, унга янги йўналишлар яратиш, инфратузилмлаар қуриш, ортиш-тушириш марказлари яратиш киради. Йирик транспорт операторлари учун қулай имконият. Бош вазир ўринбосари таъкидлашича, чегараларда логистика марказлари тармоқлари бунёд этилади. Улар Евроосиё Иқтисодий иттифоқини Марказий Осиё билан боғлайди, келгусида кенгайиш истиқболига эга бўлади.

Серик Жуманғарин, бош вазири ўринбосари - савдо ва интеграция вазири:

- Қозоғистонда махсус иқтисодий, саноат зоналари яратилган, уларга етарлича инвестиция киритиш мумкин. Лекин энг устивор соҳа – транспорт ва савдо логистикаси. Биз хаблар тармоғи яратдик. Ўзингизга маълум, Синьцзян чегарасида «Хоргос» халқаро чегараолди ҳамкорлик маркази мавжуд. «Хоргос – Шарқ дарвозаси» эркин иқтисодий зонаси тузилган. Барчангизни уларга таклиф қиламиз. Қирғизистон чегарасида саноат-савдо логистика мажмуаси барпо этдик, Ўзбекистон чегарасида саноат кооперацияси халқаро маркази яратдик, ҳозир Туркманистон ҳудудида савдо-логистика маркази қурмоқчимиз. Бизда Каспий денгизи соҳилида «Каспий» хаби, Қуриқ ва Евроосиё портлари бор. Лекин фаолият бу билан чекланмайди. Хитой ва Қозоғистон Қозоғистон  ҳудуди орқали дунёнинг асосий қисмига чиқиш мумкин. Бу ҳозир Хитойдан Европага олиб борувчи энг қисқа йўл. 

Таъкидлаш лозимки, Қозоғистоннинг инвестициявий қонунчилиги энг юксак халқаро стандартларга мос. Капитал муҳофазаланади, солиқ ва божларда имтиёзлар бор. Республика Савдо ва интеграция вазирлигида маълум қилишларича, инвестициялар учун мақбул яна икки йўналишдан бири маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш ва иккинчиси қишлоқ хўжалигини ривожлантириш.