«Disney»нинг яна бир фильми қозоқ тилига ўгирилди

«Disney»нинг яна бир фильми қозоқ тилига ўгирилди

«Disney» студиясининг навбатдаги фильми қозоқ тилида чиқади. Жорий йилда давлат тилида овозлаштириладиган учта анимациявий картина – «Бошқотирма-2», «Моана 2» ва «Муфаса: Қирол Шер»дан ташқари, «Оппоғой» - «Ақшақар» бадиий фильми ҳам кенг прокатга чиқарилади. Қозоғистонлик томошабинлар 2025 йилнинг март ойида киноасарни томоша қилиши мумкин. Бундан ташқари, жорий йилда давлат тилида овоз бериладиган хорижий фильмлар орасида Американинг иккита бошқа киностудияларида яратилган «Ёввойи робот» анимациявий картинаси ва «Веном: сўнги рақс» фильми ҳам бор. Эслатамиз, қозоқча дубляжни амалга оширишга кетадиган барча харажатлар тўлиғича шу ҳуқуқни қўлга киритган компаниялар томонидан қопланган.


Абдумалик Сарманов таржимаси