Қозоғистон минтақавий рақамли хабга айланади

Қозоғистон минтақавий рақамли хабга айланади

Зарур чора-тадбирлар соҳага тегишли концепциялар ва давлат органларини ривожлантириш режаларида кўрсатилиши керак. Бош вазир Алихан Смаилов Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги коллегиясида шуни маълум қилди. У Smart Data Ukimet асосида давлат ахборот тизимларини бирлаштириш заруратига эътибор қаратди. Миллий ахборот хавфсизлиги тизимини яратиш ва космик технологияларни миллий иқтисодиётга интеграциялаш фаоллаштирилади. Яна бир масала – Қозоғистон минтақавий рақамли хабга айланиши керак. Бунга эришиш учун вазирликка 1 мартгача йўл харитаси тузиш ва қабул қилиш топширилди. Ҳужжатда маълумотларни қайта ишлаш марказларини ва чегараоша фаолият юритувчи оптик толали магистралларни ишга тушириш бўйича тадбирлар кўрсатилиши лозим. Улар Европа ва Шарқий Осиёни Қозоғистон ҳудуди орқали бирлаштиради.

Абдумалик Сарманов таржимаси