Бугун Қосим-Жўмарт Тўқаев Арманистон Парламенти етакчиси Ален Симонян билан учрашди. Қозоғистон Президенти қонун чиқарувчи органлар даражасида томонлар фаол ҳамкорлик қилаётганини кўрсатиб ўтди. Ўз навбатида Ален Симонян Арманистон ва Қозоғистон ўртасида, шу жумладан, парламентлараро майдончада шаклланган юқори даражали ҳамкорликдан мамнунлигини билдирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Арманистон Президенти ВаАгн Хачатурян билан ҳам учрашид. Қозоғистон етакчиси Арманистонга қилинган биринчи расмий ташрифига катта эътибор билан қарашини таъкидлади. Унинг асосий натижаси эса қозоқ-арман муносабатларини ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган. Арманистон Президенти Қозоғистон етакчисининг Ереванга ташрифини “тарихий” деб атади ва у ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор яратишга имкон бериши ва давлатлараро алоқаларни янги босқичга олиб чиқишини кўрсатиб ўтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.