Малайзияда Димаш Қудайберген мухлислари унинг туғилган кунини ўзгача нишонлади. Ижодкор мухлислари онкологик касалликларга чалинган болаларнинг кўнглига шодлик улашди. Тадбир Жоржтаун шаҳрида ўтказилди. Димаш клуби аъзолари ва уларнинг дўстлари кичик беморларга ўйинчоқлар, сувенирлар ва шахсий гигиена буюмларини совға қилди. Республикамиз элчихонаси вакили фан-клуб ва болаларга мамлакатимизга боғлиқ эсдалик совғалар тақдим этди. Байрам дастурхонига Димаш тасвири туширилган торт тортилди. Эслатамиз, қозоғистонлик қўшиқчи бу йил 28 ёшга тўлди.
Азуа Али, Димаш фан-клуби маъмури:
- Димаш — Қозоғистоннинг машҳур, кўпчилик ҳурматига сазовор бўлган артисти, у дунёни ҳамма бир-бирига меҳр кўрсатадиган яхлит бир шаклда кўришни истайди. Қўшиқлари кўплаб одамлар дил торларини чертади, уларни эзгу ишларга руҳлантиради. Димаш болаларни қўллаб-қувватлайди, улар бизнинг келажагимиз. Таваллуд куни арафасида биз мухлислар онко-бемор болалар ёнига бордик, уларга қувонч, бахт улашишга ҳаракат қилдик, совғалар келтирдик. Даволаниш йўлида барчасининг жилмайиши, қайфияти кўтарилишига тилакдошмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.