Қозоғистон парвозлар бехатарлиги устидан назоратни
сезиларли оширди. Республикамизда минтақада биринчи бўлиб,
мустақил Авиация маъмурияти
тузилди. Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашувда
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти кенгашининг Президенти Сальваторе Шаккитано мамлакатимизни ушбу соҳадаги ютуқлари билан қутлаб,
жадал ўсиш ва тузилма аниқ
йўлга қўйилганни таъкидлади. Бугунги кунда Қозоғистон халқаро ташувлар жуғрофиясини
фаол кенгайтирмоқда. 30 тадан кўпроқ мамлакат билан бевосита авиаалоқа йўлга
қўйилган, айни пайтда Нью-Йорк, Токио ва Сингапурга янги рейсларни очиш
масаласи кўрилмоқда. Республика йирик авиахабга айланишга интилаётир, бунинг
учун қатор аниқ қадамлар қўйилган. Масалан, ўтган йили Чимкент, Қизил Ўрда, Алматида
янги терминаллар фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, Алмати аэропортининг
ўтказув қуввати олти мартага ошган, йилига 2,5 миллиондан 14 миллион йўловчига
етган. Қозоғистон ва ICAO фуқаро авиацияси борасида мастер-план имзоланганининг
аҳамиятини юқори баҳолайди, бу аслида авиасекторни ривожлантиришнинг узоқ
муддатли стратегиясидир. Учрашув якунида Қосим-Жўмарт Тўқаев авиация соҳасида
халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Сальваторе
Шаккитанони I даражали «Дўстиқ» ордени билан мукофотлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

