Қозоғистон таълим тизимига сунъий интеллект жорий этилиши – ўз вақтида амалга оширилган қадам. Бу - халқаро экспертлар фикри. Эслатамиз, Президент имзолаган Фармонга кўра 2029 йилгача мамлакатда тўлақонли рақамли таълим муҳити яратилиши лозим. Шу тариқа, давлат инсон капиталини ривожлантириш, кадрларнинг яқин келажакда AI технологиялари одатий ҳолга айланадиган дунё меҳнат бозорида рақобатбардошлигини оширишга эришмоқчи. Асосий вазифа — рақамли трансформация шароитида умр кечирадиган қозоғистонликларнинг янги авлодини муносиб тарбиялашдан иборат. СИ таълим тизимига жорий этилиши оқибатида мамлакат ичида ҳам, дунё миқёсида ҳам AI-ташаббуслар билан чиқа оладиганлар бўлади, дея таъкидлайди маълумотлар ва СИ меъмори Муҳаммад Аваис Эйжаз.
Муҳаммад Аваис Эйжаз, маълумотлар ва сунъий интеллект меъмори:
- Менимча, бу ечим мультипликатив самара бериши аниқ. Қисқа муддатли истиқболда мамлакат ичида СИ ривожланиши, аҳоли рақамли ва СИ саводхонлигини оширади. Бунга сунъий интеллекни таълим тизимига интеграция қилиш орқали эришилади. Узоқ муддатли келажакка қарасак, Қозоғистон СИни биладиган, глобал сунъий интеллект соҳасига ҳисса қўшишда давом этадиган мутахассисларни тобора кўпроқ чиқаради. Бундай илмталаб, дунё миқёсида зарур технологиялар кўпайгани сари Қозоғистон ўз иқтисодига глобал инвестицияларни жалб қилади.
Абдумалик
Сарманов таржимаси

